Бугун 8 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

НАТОнинг Вашингтон саммити қўшма баёноти тайёрланди — BBC

НАТОнинг Вашингтон саммити қўшма баёноти тайёрланди — BBC

НАТОнинг Вашингтон саммити қўшма баёноти тайёрланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Матбуотга сиздирилган қўшма баёнот лойиҳасидаги асосий жиҳатлар

▪️ Украинанинг Евро-Атлантика интеграцияси, жумладан, НАТОга аъзо бўлиш йўлидаги ортга қайтмас ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Иттифоқчилар рози бўлганда ва барча шартлар бажарилганда, Украинага НАТОга аъзолик таклифини юбориш имкониятига эга бўламиз;

◾️ Алянс аъзолари ҳаво ва ракеталарга қарши мудофаани интеграциялашган ҳолда кучайтириш орқали барча ҳаво ва ракета таҳдидларидан ҳимояланишга қатъий қарор қилди. Бу биринчи навбатда НАТОнинг шарқий қаноти мамлакатларига таъсир қилади;

◾️ НАТО Қора денгиз ва Шарқий Болқон минтақасида кенгайишини давом эттирмоқчи;

НАТОнинг Украина учун хавфсизлик ва ҳарбий таълим бўйича ёрдам тузилмаси (NSATU) яратилади. Бундай доимий тузилманинг мавжудлиги НАТОни халқаро ҳуқуқ бўйича можаро иштирокчисига айлантирмайди. NSATU Украина армияси ва хавфсизлик кучларини альянсга янада интеграция қилиш йўлидаги ислоҳотларда иштирок этади;

◾️ Алянс давлатлари келгуси йил давомида Украинага 40 миллиард евро миқдорида ёрдам ажратишга келишиб олди;

◾️ Россиянинг Украинага қарши тажовузига Беларус, Эрон, Шимолий Корея ва Хитой ҳисса қўшмоқда;

◾️ Эрондан Россияга баллистик ракеталар ва тегишли технологияларнинг етказиб берилиши сезиларли кескинликни келтириб чиқаради;

◾️ Хитойни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида халқаро ташкилот низомининг мақсад ва тамойилларини қўллаб-қувватлаш учун алоҳида масъулият билан Россиянинг ҳарбий саъй-ҳаракатларини ҳар қандай моддий ва сиёсий шаклда қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақирамиз;

◾️ НАТО Яқин Шарқ ва Африкадаги иштирокини кучайтиришни мақсад қилган;

◾️ НАТО Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги давлатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштиришни режалаштирмоқда;

◾️ Алянс турли қарама-қаршиликларга интилмайди ва Россияга таҳдид солмайди;

◾️ Россиянинг НАТО учун кенг қамровли таҳдиди узоқ муддатли даврда сақланиб қолади;

◾️ Алянс давлатлари ядро салоҳиятини модернизация қилиш ва бу борадаги ҳаракатларни режалаштиришни яхшилаш ниятида.

Киритилди: 09:14 11.07.2024. Ўқилди: 957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!