Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

НАТО Украина бўйича махсус вакил лавозимини жорий этишни режалаштирмоқда

НАТО Украина бўйича махсус вакил лавозимини жорий этишни режалаштирмоқда

Foreign Policy нашрига кўра, НАТОнинг Украинадаги “катта фуқаролик вакили” лавозими алянснинг июл ойида бўлиб ўтадиган юбилей саммитида тақдим этилиши кутилмоқда. Махсус вакил иттифоқчилар томонидан Украинага ҳарбий ёрдам берилишини мувофиқлаштиради.

Нашр суҳбатдошларининг фикрича, бундай қадам НАТОга Украинага ҳам, Россияга ҳам сиёсий сигналлар юбориш имконини беради. Алянснинг баъзи вакиллари махсус вакил тайинланишини Украинани қўллаб-қувватлашдаги навбатдаги қадам деб атаса, бошқалари буни НАТОга аъзо бўлишга интилаётган давлат учун “тасалли мукофоти” деб атамоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Германия Россия билан можаронинг кучайишидан қўрқиб, бу йил Украинани НАТОга таклиф қилишга қарши чиқди.

Киритилди: 21:26 08.06.2024. Ўқилди: 1031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!