Украина ва НАТОнинг 32 аъзоси элчилари Брюсселда учрашиб, Россия ўтган ҳафтада ўрта масофага учувчи гипертовушли экспериментал ракетани урганини муҳокама қилмоқда.
Путиннинг огоҳлантиришича, Москва эндиликда Киевга Россияга қарши қурол ишлатишга рухсат берган давлатлардаги ҳарбий объектларга зарба бериш ҳуқуқига эга.
Украина НАТО-Украина кенгаши йиғилишини чақирганидан сўнг «аниқ ва мазмунли натижаларга» умид қилишини билдирди.
Бироқ, НАТО дипломатлари ва расмийлари сешанба куни тушдан кейин альянснинг Брюсселдаги штаб-квартирасида бўлиб ўтган маслаҳатлашувлардан ҳар қандай муҳим натижалар кутилганини рад этишди.