Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

НАТО Россияга қаршилик кўрсатишга қодир эмас - ҳарбий эксперт

НАТО Россияга қаршилик кўрсатишга қодир эмас - ҳарбий эксперт

Шимолий Атлантика алянси, агар шундай таҳдид юзага келса, Россия қўшинларини чегараларда тўхтатиш учун ҳарбий салоҳиятга эга эмас. Бу ҳақида ҳарбий эксперт Кристиан Меллинг ZDF нашрига берган интерьвюсида маълум қилди.

“Менинг фикримча, ҳарбий жиҳатдан НАТОнинг жанговар кучи ёки мудофаа қобилияти унинг Россияни бостириб киришдан қайтариш ёки, агар бу содир бўлса, уни иттифоқ давлатлари чегараларида тўхтатиш қобилияти билан белгиланиши керак. Аммо ҳозирда НАТО бундай имкониятларга эга эмас. Бу борада барча давлатлар ҳамфикрдир”, — деди у.

Экспертнинг сўзларига кўра, ҳозир Европада Россия армиясига қаршилик кўрсатишга имкон берадиган одамлар, техника, қўмондонлик, штаб ёки бошқа кўплаб элементлар йўқ.

Россия президент Владимир Путин июль ойи охирида Россия НАТО билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувни хоҳламаслигини, бироқ кимдир буни хоҳласа, Москва бунга тайёрлигини айтганди.

Киритилди: 12:43 30.11.2023. Ўқилди: 2000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!