НАТО Россияга жосуслик қилиш учун Литвага иккита AWACS эрта огоҳлантириш самолётини юборади.
Бу ҳақда альянс тарқатган баёнотда айтилади.
“НАТО AWACS самолётларини вақтинча Шауляйда (Литва) жойлаштиради”, — дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, иккита самолётнинг биринчиси 28 сентябрь куни етиб келади.
У "альянс чегаралари яқинида Россия ҳарбий ҳаракатларини кузатиш" вазифаларини бажаради.