Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

НАТО раҳбари Европа ҳаво мудофаасини 400 фоизга кучайтиришга чақирди

 НАТО раҳбари Европа ҳаво мудофаасини 400 фоизга кучайтиришга чақирди

Марк Рюттенинг фикрича, Европа ҳаво ва ракетага қарши мудофаани сезиларли даражада кучайтириши керак, чунки Россиядан таҳдид Украинадаги уруш тугаганидан кейин ҳам сақланиб қолиши мумкин.

❕ НАТО Бош котиби Марк Рютте Европада ҳаво ва ракеталарга қарши мудофаа кучларини 400 фоизга оширишга чақирди .

Рюттенинг айтишича, Россиянинг Украинага ракета зарбалари “ҳаводан қилинган террор”дир. У уруш тугаган тақдирда ҳам Европага таҳдид йўқолмаслигини таъкидлади.

“Россия Украинани юқоридан зарбалар билан қандай ваҳима қилаётганини кўриб турибмиз, шунинг учун биз осмонимизни ҳимоя қилувчи қалқонни мустаҳкамлаймиз”, — деди у ўз баёнотида.

НАТО Бош котиби янги коллектив мудофаа режасини таклиф қилмоқда. У буни июн ойи охирида Гаагада бўлиб ўтадиган алянс саммитида тақдим этиш ниятида. Рютте НАТО раҳбарларидан 2032 йилга бориб ҳарбий харажатларни ЯИМнинг 3,5 фоизигача оширишни маъқуллашини кутмоқда. Яна 1,5 фоиз тегишли вазифаларга - киберхавфсизлик ва чегараларни ҳимоя қилишга йўналтирилиши керак.

Лондонда Рютте Британия Бош вазири Кир Стармер билан учрашади. Янги ҳукумат раҳбари 2027 йилга бориб харажатларни ЯИМнинг 2,5 фоизигача оширишга ва Британияни НАТОдаги етакчи ҳарбий кучга айлантиришга ваъда берган эди.

Ўтган ҳафта эълон қилинган Стратегик Мудофаа Шарҳига кўра, Британия қуролли кучлари ҳали Россия ёки Хитойга қарши туришга тайёр эмас.

Ҳужжат муаллифларидан бири, Оқ уйнинг Россия бўйича собиқ маслаҳатчиси Фиона Хиллнинг айтишича, Британия икки хавф ўртасида қолган – кучлироқ Россия ва АҚШ қўллаб-қувватлашининг заифлашиши.

“Россия биз кутмагандек кучлироқ рақибга айланди”, деди Хилл. У қўшимча қилди: "Россия биз билан урушмоқда."

Киритилди: 07:49 10.06.2025. Ўқилди: 615 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!