НАТО альянснинг муҳим ҳамкори бўлган Жанубий Кореядаги вазиятни кузатиб боради.
Бу ҳақда ташкилот бош котиби Марк Рютте Шимолий Атлантика альянси ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилиши бошланишидан олдин маълум қилди.
"Жанубий Корея бизнинг муҳим ҳамкоримиз, биз вазиятни диққат билан кузатиб боряпмиз, аммо ҳозирча бу масалага изоҳ бермайман", — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Корея Республикасидаги олтита мухолиф партия маҳаллий вақт билан соат 14:43да президент Юн Сеок Ёлга импичмент эълон қилиш тўғрисида ариза берган эди.
Кеча президент мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, у "Шимолий Корея тарафдори унсурлар"га қарши кураш ва конституциявий тузумни ҳимоя қилиш учун бу чорага мурожаат қилган. Кейин у мурожаат қилиб, парламентнинг ҳарбий ҳолатни бекор қилиш ҳақидаги қарорини қабул қилишини билдирди.