НАТО жорий стратегиянинг Россия устунлиги олдида заифлигини тан олиб, ҳарбий доктринасини тубдан ўзгартиришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Business Insider нашри хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, асосий сабаб Украинадаги можаронинг сабоқлари бўлиб, Россиянинг ҳаракатлари НАТОнинг ҳаводаги устунлигини шубҳа остига қўйган.
Ғарб экспертларининг фикрича, Украинадаги можаро шошилинч ислоҳотлар зарурлигини кўрсатувчи "замонавий урушлар лабораторияси"га айланган.
Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний Лондонда сўзлаган нутқида альянс ўз ёндашувларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш, жумладан, учувчисиз учиш аппаратларини (дрон) бирлаштириш ва арзон юқори технологияли қуроллардан оммавий фойдаланишга ўтишни талаб қилишини айтди.
"НАТО рақобатбардошлигини сақлаб қолиш учун қиммат тизимларни дронлар каби арзон ечимлар билан бирлаштириши керак", - дея таъкидлайди мақола муаллифлари.