НАТО давлатлари гибрид таҳдидларга қарши туришни давом эттиришга келишиб олдилар.
Бу ҳақда альянс аъзоларининг қўшма декларациясида айтилади.
Ҳужжатга кўра, давлат ва нодавлат субъектлар «иттифоқчиларга қарши тобора тажовузкор гибрид ҳаракатлар» дан фойдаланмоқда.
«Биз гибрид таҳдид ва таҳдидларга тайёргарлик кўриш, уларни олдини олиш, ҳимоя қилиш ва уларга қарши туришда давом этамиз», дейилади матнда.