Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

НАТО Бош котиби Японияга боради

НАТО Бош котиби Японияга боради

2025 йилнинг 8-9 апрель кунлари НАТО Бош котиби Марк Рютте Японияда бўлади, дея хабар беради Альянс матбуот хизмати.

НАТО Бош котиби мудофаа вазири Ген Накатани билан учрашади. Шунингдек, у Йокосуке ҳарбий-денгиз базаси ва Камакурадаги Mitsubishi Electric заводига ташриф буюради.

9 апрель, чоршанба куни М.Рютте Бош вазир Сигэру Исиба, иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Йожи Муто, парламент аъзолари ва Япония саноати вакиллари билан учрашади.

Бош котиб шунингдек, Токиодаги Кейо университетида “НАТО ва Япония – ўзаро боғланган дунёда мустаҳкам ҳамкорлик” мавзусида модераторлик суҳбати ўтказади.

Киритилди: 18:46 08.04.2025. Ўқилди: 896 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!