Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

НАТО бош котиби: "Украинага ҳеч ким альянсга қўшилишни ваъда қилмаган"

НАТО бош котиби: "Украинага ҳеч ким альянсга қўшилишни ваъда қилмаган"

НАТО Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтатиш бўйича тинчлик келишувининг натижаси Украинанинг альянсга аъзолигини кафолатлашини ваъда қилмаган. Шу билан бирга, Украинанинг аъзолик истиқболи узоқ муддатга сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда альянс бош котиби Марк Рютте Брюсселда Германия канцлери Фридрих Мерс билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

"НАТОдаги барча аъзолар Украинанинг НАТО томон йўли қайтарилмас бўлишига рози бўлишди. Аммо биз ҳеч қачон Украинанинг НАТОга аъзолиги тинчлик келишуви доирасида кафолатланишига розилик бермаганмиз. Бу ҳақда ҳеч қачон келишилмаган. Бироқ, узоқ муддатли истиқболда НАТО альянси "ҳа" деди - бу НАТОга аъзо бўлиш истиқболи мавжуд бўлади. Бу ҳозирда давом этаётган тинчлик музокаралари учун эмас, балки узоқ муддатли истиқболга тегишли," - дея таъкидлади Рютте.

Киритилди: 21:33 09.05.2025. Ўқилди: 788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!