Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

НАТО бош котиби Украина армиясининг ҳолати ҳақида гапирди

НАТО бош котиби Украина армиясининг ҳолати ҳақида гапирди

Ҳозирги вақтда Украина жанг майдонида ўзини анча яхши ҳис қилмоқда ва катта муваффақиятларга эришмоқда, Россия эса ҳар ойда 35 минг нафар ҳарбий хизматчисини йўқотмоқда. Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте Financial Times газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

«Россиянинг бундан тўрт-беш ой олдин эришаётган илгарилаши ҳозирда сезиларли даражада секинлашди. Украина ўзини анча, жуда ҳам яхши ҳис қилмоқда. АҚШ Президенти ҳам ўтган ҳафта Оқ уйда буни тан олди», — деди у.

Рюттенинг қайд этишича, Россия армиясининг талофатлари ва Украинанинг жанг майдонидаги муваффақиятлари Россия президенти Владимир Путинни «руҳлантираётгани йўқ». У Россия раҳбари музокаралар столига ўтиришга хоҳиш билдираётганидан далолат берувчи ҳеч қандай белгилар ҳозирча йўқлигини таъкидлади.

НАТО бош котибининг сўзларига кўра, Ғарб Украинани янада кўпроқ қўллаб-қувватлаши ва музокаралар бошланиши арафасида унинг максимал даражада кучли бўлишини таъминлаши керак.

Киритилди: 20:58 01.07.2026. Ўқилди: 2708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!