Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

НАТО бош котиби Трамп билан Украина можаросини муҳокама қилиш учун учрашмоқчи

НАТО бош котиби Трамп билан Украина можаросини муҳокама қилиш учун учрашмоқчи

НАТО бош котиби Марк Рютте яқинда АҚШга ташриф буюриб, Украина масаласини муҳокама қилиш учун сайланган президент Дональд Трамп билан учрашиши мумкин.

Бу ҳақда The Washington Post ўз манбаларига таяниб хабар берди.

"Рютте яқинда Трампнинг Мар-а-Лаго қароргоҳига ташриф буюриб, Украинадаги можарога барҳам бериш бўйича музокаралар стратегиясини муҳокама қилади", — деб ёзади газета.

НАТО Бош котиби етказмоқчи бўлган асосий ғоя Россия Федерациясининг ҳаракатларини рағбатлантирмайдиган ва Украина учун хавфсизлик кафолатларини таъминлайдиган "адолатли ва узоқ муддатли тинчлик" зарурати бўлади.

Шу билан бирга, нашрнинг ёзишича, яқинда Брюсселда НАТО мудофаа вазирлари билан бўлиб ўтган учрашувида Рютте Европа етакчиларини "Трамп ҳақида ғийбат қилмасликка", балки у билан мулоқотга киришишга чақирган, чунки Европага "Америка биз томон қолиши керак"лигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Трамп сайловда ғалаба қозонганидан сўнг нутқида Украина можаросига чек қўйиш ниятида эканлигини маълум қилган эди.

Киритилди: 16:49 22.11.2024. Ўқилди: 332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!