NATO Бош котиби Рютте Гаагадаги саммитда Трампга алянс давлатларининг ҳарбий харажатларини ЯИМнинг ҳозирги 2 фоизидан 5 фоизигача ошириш бўйича “икки босқичли режа”ни таклиф қилади — Reuters.
"Ушбу режага кўра, NATO мамлакатлари ўз мудофаа харажатларини босқичма-босқич оширади: ҳарбий эҳтиёжлар учун ЯИМнинг 3,5 фоизигача ва мудофаа билан боғлиқ харажатлар учун ЯИМнинг яна 1,5 фоизи миқдорида", деб ёзмоқда агентлик манбаларига таяниб.