Марк Рютте Bloomberg TV'га берган интервюсида Украина уруши тугаганидан кейин Россия билан муносабатлар нормаллашиши кераклигини айтди.
"Агар уруш Европа учун қандайдир тарзда тўхтаса ва АҚШ учун ҳам аста-секин Россия билан нормал муносабатларни қайта тиклаш имконияти юзага келса, бу табиий ҳолат ҳисобланади. Аммо биз ҳали бунга тайёр эмасмиз. Россияни музокараларни жиддий қабул қилишига ишонч ҳосил қилиш учун уларга босим ўтказишни давом эттиришимиз керак", — дея фикр билдирди алянс бош котиби.
Рютте 13 март куни Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашди ва Вашингтон воситачилигида Украинада ўт очишни тўхтатиш имкониятини муҳокама қилди.