НАТО бош котиби Марк Рютте эртага Украинадаги вазиятга бағишланган онлайн-мулоқотда иштирок этади. Бу ҳақда альянс матбуот хизмати «Анадолу» агентлигига маълум қилди.
Учрашув Германия канцлери Фридрих Мерц таклифига биноан ўтказилади. Берлин маълумотига кўра, 13 август куни бўлиб ўтадиган муҳокамаларга АҚШ президенти ва вице-президенти, Еврокомиссия ва Европа кенгаши раислари, шунингдек, Финляндия, Франция, Буюк Британия, Италия, Польша ва Украина раҳбарлари ҳам таклиф этилган.
Йиғилиш 15 августга белгиланган АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги музокаралардан икки кун олдин ўтказилади. Қатнашчилар эҳтимолий тинчлик музокараларига тайёргарлик ва хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилади.