НАТО Бош котиби Марк Рютте Европа Иттифоқини Россияга қарши бирлашишга чақирди.
Бош котиб Рютте Россиянинг таҳдид солаётганига эътибор қаратди.
"Шимолий Корея, Эрон ва Хитой билан ҳамкорлик қилаётган Россия нафақат Европага, балки Ҳинд-Тинч океани минтақаси ва Шимолий Америкага ҳам таҳдид солмоқда. Биз, Европа, Шимолий Америка ва глобал ҳамкорларимиз бирлашишимиз керак ", деди у.