"Трампнинг хабари мутлақо тўғри", — деди Марк Рютте Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида Германиянинг АRD жамоат-ҳуқуқий медиакомпанияси берган саволига жавобан. Рютте қўшимча тафсилотларни келтирмади ва муҳокамалар давом этаётганини билдирди.
Кейинроқ Рюттенинг матбуот котиби у Трамп билан Арктика минтақаси хавфсизлиги мавзусида “жуда ижобий” учрашув ўтказганини билдирди. Маълум қилишича, NATO иттифоқчилари ўртасида Трамп тилга олган шартлар бўйича музокаралар Арктика хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлади — айниқса АҚШ, Канада, Дания, Норвегия, Швеция, Финландия ва Исландиянинг саъй-ҳаракатлари орқали.
"Дания, Гренландия ва АҚШ ўртасидаги музокаралар Россия ва Хитой у ерда на иқтисодий, на ҳарбий жиҳатдан мустаҳкамланишига кафолат бериш мақсадида давом этади", — деди Рюттенинг матбуот котиби.