Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

НАТО Болтиқ денгизидаги сувости инфратузилмасини қўриқлашга 10 га яқин кема юборади

НАТО Болтиқ денгизидаги сувости инфратузилмасини қўриқлашга 10 га яқин кема юборади

Эрон жорий ҳафта охирида Болтиқ денгизидаги муҳим аҳамиятга эга обектларни ўнга яқин кема ёрдамида қўриқлашга киришади, деб хабар бермоқда Yle.

«НАТО ҳозирда Болтиқ денгизида хизмат қилаётган, шунингдек, бевосита НАТО давлатлари томонидан жўнатилган кемаларни юборади. Умумий ҳисобда уларнинг сони ўнга яқинлашади ва кемалар апрелга қадар денгизда қолади», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, кемалар энергия ва маълумотларни узатишга мўлжалланган кабеллар атрофида жойлаштирилади. Улар асосан тийиб турувчи омил сифатида ҳаракат қилади. Таъкидланишича, НАТО халқаро сувларда бошқа давлатларнинг кемалари ҳаракатини блоклаб қўя олмайди.

Бундан ташқари, Фин кўрфази олдингидек Эстония ва Финландия кемалари томонидан қўриқланади.

Декабрь охирида НАТО Болтиқ денгизидаги ҳарбий иштирокини кучайтиришини маълум қилганди. Бунга Эстония ва Финландия ўртасидаги Эстлинк 2 сувости электр кабелига зарар етказилгани сабаб бўлган.

Киритилди: 17:42 08.01.2025. Ўқилди: 549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!