Шимолий Атлантика алянси бош котиби Марк Рюттенинг сўзларига кўра, янги Baltic Sentry операцияси доирасида алянснинг минтақадаги иштироки кучайтирилади. Ташаббус доирасида кемалар ва патрул самолётлари билан бирга янги технологиялар, жумладан дронлар ҳам жалб этилади. Бундан ташқари, NATO Болтиқ денгизидаги инфратузилмани ҳимоя қилишда айрим давлатларнинг кузатув тизимларига таянади.
Бу ҳаракатлар Европа Иттифоқи давлатларининг Болтиқ денгизидаги сувости инфратузилмасига зарар етказилган бир қатор воқеалар фонида амалга оширилмоқда. Ушбу ҳодисаларга Россиянинг “соя флоти” кемалари алоқадор бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
"Кема капитани шуни тушуниши керакки, инфратузилмамизга бўлган потенсиал таҳдидлар жазосиз қолмайди. Агар шундай ҳолат юз берса, кемани қирғоққа чиқариш, ҳибсга олиш ва мусодара қилиш имконияти бор", — деди таъкидлади Рютте.