НАТО давлатлари Болтиқбўйидаги кемаларни ўз сувларидан ташқарида назорат қилиш учун ечим излайди, деди Польша Бош вазири Доналд Туск.
Унинг сўзларига кўра, бу чора сув ости ва ер усти инфратузилмасини ҳимоя қилишга қаратилган.
Аммо кенгайтиришни ким қандай таъминлаши ҳали аниқ ҳал қилинмаган. Польша флотининг имкониятлари бу борада чекланган, деди Туск.