Эрондаги Натанз ядровий иншоотининг ер ости қисми Исроил ҳужумидан сўнг қулаган бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.
"Натанздаги иншоотнинг ер ости қисми қулаган бўлиши мумкин, дейишга асос бор, аммо тўғри хулоса чиқариш учун қўшимча баҳолашлар зарур", — деди газета манбаси.
Эслатиб ўтамиз, 13 июнь куни Исроил армияси Натанз ядровий иншоотидаги центрифуга мажмуаси ва инфратузилмасига зарба берилгани ҳақида хабар берган эди. Исроил ракеталари центрифугалар билан ер ости залига етиб келди.