Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

NASA Марснинг энг аниқ кўринишини эълон қилди

NASA Марснинг энг аниқ кўринишини эълон қилди

NASA Марснинг ҳозирги кунгача энг аниқ кўринишини эълон қилди, сайёра ландшафти бўйлаб кўк жинсларни кузатиш мумкин.

Тасвирлар Персеверанcэ ровери томонидан сайёрани ўрганаётганда олинган.

Қадимги кўл тубининг қуриган қолдиқлари тепасида тўқ кўк рангли, қиррали вулқон базальт жинслари топилди, деб ёзади Даилй Маил.

НАСА тошларни «Вашберн тоғи» деб аталган Жезеро кратеридаги қояли далада топди, у ерда миллиардлаб йиллар олдин қадимги кўл жойлашган.

«Вашберн тоғи» номи Еллоустоун миллий боғидаги тоғ шарафига қоялар майдонига берилган.

Ровер мовий тошлар даласи ичида оқ чизиқли тошга дуч келди.

Мовий жинслар, биринчи навбатда, Марс ерларига хос бўлган вулқон базальтларидан иборат бўлсада, NASA «Атоко нуқтаси» анортозитдан - кремнийга бой вулқон жинсидан иборат деган хулосага келди, бу Марсда ҳеч қачон ҳужжатлаштирилмаган.

Марcа маълумотларига кўра, бу тош тури борлиги тахмин қилинган, аммо Марс ландшафтида ҳеч қачон учрамаган.

«Жезеро кратерига яқин жойда шунга ўхшаш бошқа тошлар борми? Мен буни билиш учун йўлдаман», дейилади Персеверанcэ роверининг Х аккаунтида.

Киритилди: 17:00 10.10.2024. Ўқилди: 2580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!