NASA Марс тупроқ намуналарини Ерга етказиш режасини қайта кўриб чиқишини маълум қилди. Агентлик бу вазифа устида 20 йилдан буён ишлаб келмоқда ва ҳозирда Perseverance марсоҳоди тупроқ намуналарини йиғмоқда. Бироқ, миссия қиймати $11 млрдгача кўтарилиб, муддати 2040 йилгача чўзилди (дастлаб $3 млрд ва 2026 йил эди).
NASA вакиллари миссиянинг техник мураккаблиги ва нархини пасайтириш, шунингдек, намуналарни етказиб бериш муддатларини қисқартиришга қарор қилганликларини билдирдилар. Бунинг учун тижорат компаниялари (SpaceX ва Blue Origin) имкониятларидан фойдаланиш мумкин. Якуний қарор 2026 йилда қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, бу NASA'нинг Марс тарихини чуқур ўрганишга қаратилган энг улкан сайёравий илмий миссияси бўлиб, эҳтимол, Ердан ташқаридаги ҳаётнинг илк далилларини топиб, буюк илмий кашфиётни амалга ошириши мумкин. Миллиардлаб йиллар олдин бу сайёра илиқ ва нам бўлиб, чамаси, биз тушунадиган ҳаёт учун барча зарур шароитларга эга бўлган.