Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

NASA «Artemis-1»ни Ойга учирди

NASA «Artemis-1»ни Ойга учирди

16 ноябр куни Флорида штатидаги Кеннеди космик маркази майдонидан «Artemis-1» Ой миссияси старт олди. NASA унинг доирасида Orion космик кемаси билан Boeing томонидан ишлаб чиқилган Space Launch System (SLS) ракетасини коинотга учирди.

Аввалроқ, двигател муаммолари, ёнилғи сизиб чиқиши ва мураккаб об-ҳаво шароити туфайли парвоз бир неча бор қолдирилган эди.

SLS 98 метрли улкан ракета бўлиб, 95 тонна юкни орбитага олиб чиқишга қодир. Энди у Orion космик кемасини коинотга етказади, шундан сўнг у ташувчидан ажралиб, 25 кун давомида автоном парвоз қилди. У Ой атрофини айланиб ўтиб, 11 декабрь куни Ерга қайтиши керак.

«Artemis-1» - бу учувчисиз миссия. Orion кемасида парвоз давомида радиация ва қуёш чақнашларининг таъсирини баҳолаш учун экипаж ўриндиқларига иккита аёл манекен ўрнатилди. Манекенлардан бирига AstroRad жилети кийдирилган бўлиб, у коинотда биринчи марта синовдан ўтказилади.

Orion кемаси кўп мақсадли бўлиб, ундан қисман кўп марта фойдаланиш мумкин. У 2000-йилларнинг ўрталаридан Lockheed Martin ва Airbus Defence and Space компаниялари томонидан ишлаб чиқилган ва Space Shuttle ўрнини эгаллаши керак.

Келажакда Orion инсонларни Ойга ва Марсга етказиб қўйиши режалаштирилмоқда.

Агар «Artemis-1» миссияси муваффақиятли чиқса, Orion космик кемасида навбатдаги «Artemis-2» парвози 2024 йилда амалга оширилади ва бу сафар бортда астронавтлар экипажи бўлади. 2025 йилда эса NASA одамларни Ойга қўндирадиган «Artemis-3» миссиясини ишга туширишни режалаштирмоқда.

Инсонлар сўнгги марта 1972 йилда «Аполлон-17» миссияси доирасида Ойга қўнган эди

Киритилди: 22:58 16.11.2022. Ўқилди: 2906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!