Айрим беморларда наркоздан сўнг хотира сусайганлиги аниқланган. Бу ҳолат кимдадир бир неча соат давом этса, кимдадир бир неча кун, яна кимдадир доимий характерга эга бўлиб қолади.
Одатда, бундай асорат юракда ўтказилган операциялардан сўнг ривожланади. 60 ёшдан ошган беморларнинг тахминан 40 фоиз қисмида эса нисбатан енгил операциялардан сўнг ҳам учрайди. Операция қанчалик узоқ давом этса, асорат шунчалик ривожланади.
Бу ҳолат тўғрисида олимлар миянинг наркозга реакцияси ва мия тўқимасининг қисман ўлиши билан боғлайди. Бундан ташқари, наркоз вақтида мия оғриқ сезмаганлиги натижасида иммун тизимида юзага келган ўзгаришлар билан боғлиқ, деган қарашлар ҳам бор. Бунда мия стресс вақтида ишлаб чиқиши лозим бўлган гормонларни ишлаб чиқарилишини назорат қила олмайди.
50 ёшдан ошган, 3-7 йил аввал наркоз ўтказган беморларда Альцгеймер касаллиги бошқа тенгқурларидан кўра кўпроқ учраши аниқланган. Бунга наркоз учун берилган воситалар мияда токсинлар ҳосил қилиб, Альцгеймер касаллигини қўзғаши мумкин, дея қаралади. Айримларнинг фикрича, хотиранинг бундай ўзгаришларига фақатгина наркоз эмас, операция ҳам “айбдор”. Кўпинча хотира ўзгаришлари 2-3 йилда йўқолиб кетади.
Шунингдек, болалар орасида қам қайта наркоз олинганида хотира пасайиши кузатилган.
Хотира пасайишини фақатгина наркоз билан боғлаш тўғри фикр эмас. Бундай бўлмаслиги учун хотирани доимий машқ қилдиринг. Хотира учун машқ эса албатта, кўпроқ китоб ўқиш. Кўпроқ китоб ўқинг, сифатли овқатланишга ҳаракат қилинг. Шунда хотира билан боғлиқ муаммолар сизда камроқ бўлади.