“Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3720-сон, 06.12.2025 й.).
Ушбу Низомга кўра, наркологик касалликка чалинган ва суд қарори билан мажбурий даволашга юборилган шахсларнинг даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби белгиланди.
Бемор муассасага қабул қилинганидан кейин 5 кун ичида мажбурий даволаш муддати тиббий комиссия томонидан белгиланади. Комиссия муассаса раҳбари ва икки нафар нарколог шифокордан иборат бўлади.
Низомга кўра, мажбурий даволаш муддати 18 ойдан ошмаслиги шарт.
Беморлар қуйидаги ҳолларда муассасадан чиқарилади:
🔷мажбурий даволаш муддати тугаганда ва беморнинг клиник ҳолати инобатга олинганда;
🔷даволашга тўсқинлик қилувчи оғир қўшимча касалликлар аниқланганда.
Янги тартиб наркологик беморларнинг мажбурий даволаш жараёнини ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан янада аниқлаштиришга қаратилган.