Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Нарендра Моди Ҳиндистоннинг номи "Бҳарат"га ўзгараётганини таъкидлади

Нарендра Моди Ҳиндистоннинг номи "Бҳарат"га ўзгараётганини таъкидлади

Аввалроқ Ҳиндистон давлатининг номи Бҳарат дея ўзгартирилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Мамлакат Бош вазири Нарендра Моди буни ўз хатти-ҳаракатлари билан тасдиқлади.

Гап шундаки, G20 давлатларининг биринчи сессиясида қатнашган Нарендра Моди ўз олдидаги столга мамлакатнинг одатий номи ўрнига “Бҳарат” ёзуви туширилган белги қўйди.

Аввалроқ эса Моди Ҳиндистон сўзининг ўрнига Бҳарат сўзини ишлатганди.

Ҳиндистон мамлакат номини Бхарат деб ўзгартиришга қарор қилгани маълум қилинди. Мамлакат конституциясига кўра, инглиз ва ҳинд тиллари расмий тиллардир, лекин инглиз тилида штат Ҳиндистон, ҳинд тилида эса Бҳарат деб аталади.

Киритилди: 14:26 09.09.2023. Ўқилди: 4057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!