"Ўзэнергоинспекция" Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Наманган шаҳрида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор "А. Ф. Д"га қарашли нонвойхона тегишли ҳужжатларсиз тарқмоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 5 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.