Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Наманганда яширин цех фош бўлди

Наманганда яширин цех фош бўлди

Наманган вилояти Косонсой туманида рўйхатдан ўтмасдан тадбиркорлик билан шуғулланиб келган А.Мелихановга тегишли цехдан 86 миллион 330 минг сўмлик маҳсулот далилий ашё сифатида вақтинча сақловга олинди.

Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси хабарида келтирилишича, А.Мелиханов томонидан Косонсой шаҳри, Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган, фуқаро Ю.Дадаходжаевга тегишли бўлган бинони ижарага олиб, рўйхатдан ўтмасдан ноқонуний равишда 3 нафар ишчи ёллаб, момиқ сочиқ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келган.

Назорат тадбири давомида қоидабузарга тегишли 5 турдаги умумий қиймати 86 млн. 330 минг сўмлик товар-моддий бойликлар далилий ашё сифатида вақтинча сақловга олинган.

Шунингдек, А.Мелихоновга келгусида фаолиятини қонунийлаштириб, қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича тушунтириш берилди , дейилади солиқ бошқармаси хабарида.

Киритилди: 13:53 05.02.2019. Ўқилди: 5876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!