Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наманганда яна бир фирибгарлик жинояти фош этилди

Наманганда яна бир фирибгарлик жинояти фош этилди

Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи 37 ёшли Ф.С. мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 5.000.000 сўм пуллар номаълум тарзда ечиб олинганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс, Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи 27 ёшли А.Ё. эканлиги, у жабрланувчининг қўл телефонига қўнғироқ қилган ва ўзини банк оператори сифатида таништириб, смс хабарнома юбориш орқали аккаунтни бошқариш ҳуқуқини қўлга киритган ва банк картасидаги пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланди.

Жиноят содир этган А.Ё.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Қонунга мувофиқ, А.Ё. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 17:34 07.06.2023. Ўқилди: 1173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!