Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Наманганда хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Наманганда хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилди.

1️⃣ Наманган шаҳридаги консалтинг фирма раҳбари 2001 й.т. маҳаллий фуқаронинг ишончига кирган ҳолда, танишлари орқали уни Жанубий Корея давлатига ишга юбориш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

2️⃣ Наманган шаҳрида фаолият олиб борувчи бошқа бир консалтинг фирма иш юритувчиси ўзининг танишлари орқали, Тўрақўрғон туманида истиқомат қилувчи, 1998 й.т. фуқарони Латвия давлатига ишга юбориш эвазига 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️ Ҳурматли фуқаролар огоҳ бўлинг! Хорижга ишга юбориш билан боғлиқ турли хил шубҳали таклифларга алданиб қолманг.

🖥 Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва чет элга ишга юбориш бўйича тегишли лицензияга эга бўлган хусусий бандлик агентликларига мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқ.

Киритилди: 07:13 06.02.2026. Ўқилди: 995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!