Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Наманганда хонадондаги қиморхона фаолиятига чек қўйилди

A A A
Наманганда хонадондаги қиморхона фаолиятига чек қўйилди

Наманган вилоятида 2022 йил 20 январь куни соат 16:30ларда ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбир давомида 64 ёшли С.Л. спиртли ичимликдан маст ҳолатда ўзининг Наманган шаҳар Зарафшон кўчасида жойлашган хонадонида 4 нафар фуқароларга қимор ўйнаш учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, мазкур хонадондан ўйин учун тикилган жами 1.461.000 сўм пуллар, 1 та ўйин қартаси, 16 дона картон стакан ва 1 дона қути ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.Л.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 16:47 27.01.2022. Ўқилди: 1995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!