Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наманганда хавфли манёврлар оқибатида машина юкхонасидан йиқилган йигит вафот этди

Наманганда хавфли манёврлар оқибатида машина юкхонасидан йиқилган йигит вафот этди

Наманганда 21 ёшли ҳайдовчи «ВАЗ-2107» автомашинасида хавфли манёврлар қилиши оқибатида, машина «багажникида» ўтирган йигит йиқилиб, шифохонада вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 2 октябрь куни соат 16:00 да Косонсой туманидаги Боғибаланд кўчасида содир бўлган. 21 ёшли ҳайдовчи дўстини автомашина юкхонасига ўтқизиб, хавфли манёврлар билан ҳаракатланган. Оқибатда «багажникда» ўтирган йигит ерга йиқилиб, тан жароҳатлари олган. У шифохонага ётқизилганига қарамай, 12 октябрь куни вафот этган.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 23:40 14.10.2024. Ўқилди: 1614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!