Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Наманганда валютафурушдан 41,2 млн сўм жиноий жарима ундирилди

Наманганда валютафурушдан 41,2 млн сўм жиноий жарима ундирилди

Ўзбекистонда ноқонуний валюта айирбошлаш фаолиятига қарши курашиш мақсадида қонунчилик мустаҳкамланган. Жиноят кодексининг 177-моддасига кўра, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш жиноят ҳисобланади ва ушбу ҳаракатлар учун қатор жазо чоралари белгиланган.

Фуқаро О. А ҳам ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идора ходимлари томонидан фаолиятига чек қўйилган.

Суднинг ҳукмига кўра, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 110 баробари, 41.250.000 сўм жиноий жарима қўлланилган.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган ҳаракатлар давомида жиноий жарима тўлиқ ундирилди. Амалда ижро ҳужжати якунланди

Киритилди: 22:15 13.06.2025. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!