Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Наманганда ўқитувчи ўз уйида ўзини осди. Сабаби маълум

A A A
Наманганда ўқитувчи ўз уйида ўзини осди. Сабаби маълум

Ижтимоий тармоқларда Норинда 33 ёшли эркак ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Аниқланишича жорий йилнинг 26 июнь куни Норин тумани, “Отбозор” МФЙ, Мустақиллик кўчасида яшаган 1989 йилда туғилган эркак Н.А (оилали, 1 нафар фарзанди бор, автомактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган) ўзининг яшаш хонадони том қисмида ўзини-ўзи осиб вафот этган.

Текшириш давомида марҳум охирги вақтларда электрон қимор ўйинида ютқазиб қўйганидан оилавий келишмовчиликлар келиб чиқгани оқибатида руҳиятида салбий ўзгариш бўлгани аниқланган.

Марҳумнинг ўлими сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат бўйича Норин тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:31 29.06.2022. Ўқилди: 9668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!