Сайтимизда Наманган вилоятида шифобахш сув чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумотларга кўра, Наманган вилояти, Чуст туманидаги фермер Абдусаттор Йўлдошевга боғ учун 20 гектарлик ташландиқ ер ажратилган. Фермер бу ерда сувга талаб юқори экани сабабли электр токи тортиб келиб, сув чиқаришга киришади.
"Мен бу ташландиқ ерга узоқдан электр токи тортиб келиб, 350 метрдан сув чиқардим. 500 миллион сўм маблағ сарфладим. Бир одам шу сувни ичиб, астмадан халос бўлдим, деди. Мен ишонмадим. Бир укамни 20 йилдан бери тузалмайдиган яраси бор эди. Шунга сувдан бериб, намлаб туришини айтдим. Бир неча кун ўтиб, ярам тузалиб кетди, деб менга телефон қилди. Шундан кейин мен сувни илмий текшириш институтига олиб бордим. Илмий ходимлар текшириб, бу сувда селень деган ноёб менерал борлигини айтишди. Ҳозирда бу ерни лицензиялаштириб, маъданли сувни қадоқлаш устида ҳаракат бошлаганман", дейди фермер маҳаллий журналистга берган интервьюсида.
Шунингдек, бир неча фуқаро мазкур сувдан истеъмол қилиб, бир неча йиллик хасталикларидан фориғ бўлганини билдиришган.
Шу ўринда селен ҳақида маълумот. Селе́н - атом рақами 34 бўлган кимёвий элемент бўлиб, Й.Я.Берцелиус томонида 1817 йилда кашф этилган.
Тиббиётда селен саратонга ва бошқа кенг миқёсдаги касалликларга қарши восита сифатида фойдаланилади. Тадқиқотларга кўра, кунига 200 мкг селен истеъмол қилиш, саратон ҳасталигининг эҳтимолини камайтиради. Шунингдек, простата безини 63 фоиз, енгил саратонни 46 фоизга ва умуман саратон касалликларидан вафот этиш хавфини 39 фоизга камайтиради.