Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Давлатобод тумани бўлими ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган А.Р.нинг (муқаддам судланган) “Cobalt” русумли автомашинаси “Янгиқўрғон-Наманган” йўналишида ҳаракатланиб келаётган вақтида тўхтатилиб кўздан кечирилганда, хорижда ишлаб чиқарилган 2 500 қути “Milano New york” ва 1 500 қути “Esse Change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.