Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Наманганда пластик картадан 100 млнга яқин пул ўғирлаган йигит қўлга тушди

Наманганда пластик картадан 100 млнга яқин пул ўғирлаган йигит қўлга тушди

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

Наманган вилояти Янги Наманган туманида 2003 йилда туғилган шахс 1983 йилда туғилган фуқаронинг картасидан 92 млн 992 минг сўм ўғирлади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 май куни Наманган вилояти ИИБ Кибер хавфсизлик бўлими ва Янги Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари ўтказилган.

Унда шу йилнинг 10 февраль куни Янги Наманган тумани “Оромгоҳ” маҳалласида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро Д.М. нинг пластик картасидан 92 млн 992 минг сўм пулни ечиб олган шахс Фарғона вилояти Фарғона шаҳар “Мирзо Улуғбек” маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган фуқаро М.М. экани аниқланган.

Киритилди: 15:52 17.05.2025. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!