Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Наманганда Норин дарёси устига 53,6 млрд сўмлик 482 метр узунликдаги кўприк қурилади

Наманганда Норин дарёси устига 53,6 млрд сўмлик 482 метр узунликдаги кўприк қурилади

Наманганда Уйчи тумани орқали Учқўрғон ва Норин туманларини вилоят маркази билан боғловчи янги йўл ва Норин дарёси устига кўприк қурилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманидаги ўрганишлари жараёнида умумий узунлиги 17.5 км.ни ташкил этувчи мазкур лойиҳа тақдимоти билан танишди.

Қайд этилишича, республика йўл қурилиш дирекцияси буюртмачилигида бош пудратчи “Тошкент кўприклардан фойдаланиш” ДУК томонидан Норин дарёси устига 2024 йилда қиймати 53,6 млрд сўмлик 482 метр узунликда кўприк қурилади. Жами объект қиймати 184,9 млрд сўмни ташкил этади.

Таъкидланишича, ушбу лойиҳа шарофати билан Уйчи, Норин туманларида транспорт тирбандликлари ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисалари олди олиниб, 100 дан зиёд МФЙларда яшовчи 450 минг аҳоли ва 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратилади.

Киритилди: 08:55 08.02.2024. Ўқилди: 1654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!