Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганда ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди

Наманганда ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди

Наманган вилояти Учқўрғон туманида ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видеолар тарқалди. “Дарё”нинг ИИВ матбуот котибига таяниб, хабар беришича, ҳодиса 26 майдан 27 майга ўтар кечаси вилоятнинг Учқўрғон туманида содир бўлган. Бир неча фуқаролар компьютер клубида жанжал келтириб чиқарган. Ички ишлар органлари ходимлари чақирувга асосан ҳодиса жойига етиб келган. Чақирувга асосан келган ходимларга фуқаролар қаршилик кўрсатган.

Шу сабабли йигитлар қонуний тартибда туман ИИБга олиб келиниб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органи ходимнинг қонуний талабини бажармаслик) билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Киритилди: 22:49 28.05.2023. Ўқилди: 3131 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!