26 апрел куни Наманган вилояти Уйчи туманида уйидаги ҳожатхонага тушиб кетган уч ёшли бола қутқариб қолинди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Хўжаобод” МФЙда яшовчи фуқаро кундузи 112 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, 2022 йилда туғилган ўғли назоратсиз қолгач, мазкур ҳодиса рўй берганини айтиб ёрдам сўраган.
ФВВ қутқарувчилари уни олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.