Бугун 12 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Наманганда ФВВ қутқарувчилари қудуққа тушиб кетган кекса ёшли онахонга амалий ёрдам кўрсатишди

Наманганда ФВВ қутқарувчилари қудуққа тушиб кетган кекса ёшли онахонга амалий ёрдам кўрсатишди



Бугун, 12-сентябрь куни соат 06:46 да Наманган вилояти ФВБга "112" тизими орқали Чуст тумани "Хўжаобод" МФЙ, Муқумий кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида яшовчи 66 ёшли онахон ўзининг яшаш хонадонида бўлган 4 метрлик қудуққа эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетганлиги бўйича хабар келиб тушган.

Мазкур хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари тезкорлик билан воқеа жойига бориб онахонни хавфсиз ҳудудга олиб чиқишган ва тиббиёт ходимларига топширишган. Ҳозирда онахоннинг аҳволи яхши.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Киритилди: Бугун 14:10. Ўқилди: 233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!