“Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор чораларда Наманган вилоёти ИИБ ходимлари ер савдоси билан боғлиқ навбатдаги фирибгарлик ҳолатини аниқлади.
Маълум бўлишича, Чуст туманида яшовчи У.T. Норин туманида туғилган T.Ф.га Чуст туманидаги 1 гектар боғдорчилик йерига эгалик ҳуқуқини 7 000 долларга сотишни ва танишлари орқали унинг тоифасини чорвачиликка ўзгартириб беришни ваъда қилган. Бунинг учун яна 1 500 доллар, жами 8 500 доллар талаб қилинган.
Фирибгарликда гумонланувчи шахс Чуст тумани ҳудудида аризачидан 5 000 долларни олган вақтда қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан тўпланган материаллар Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилди.