Наманган шаҳар «Оби-ҳаёт» МФЙ ҳудудидаги ФҲДЁ биноси олдида замонавий ер ости чиқинди қутиси ўрнатилди.
Ҳокимликнинг қайд этишича, ушбу чиқинди қутиси ер остида жойлашган бўлиб, унга ташланган қолдиқлар сочилмайди, хунук манзаранинг олдини олади. Тозаликни сақлаб, атрофга ёқимсиз ҳид тарқалишини бартараф этади.
Лойиҳа билан танишган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида бу каби янгиликларни синаб кўриш ва ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.