Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Наманганда алиментчи ота ўз боласи моддий таъминотидан бўлган қарздорликни тўлаб берди

A A A
Наманганда алиментчи ота ўз боласи моддий таъминотидан бўлган қарздорликни тўлаб берди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасининг Чортоқ тумани бўлими томонидан олиб борилган навбатдаги тарғибот тадбири ва тушунтириш ишлари натижасида, алиментчи ота ўз боласи моддий таъминотидан бўлган қарздорликни тўлаб берди.

Маълум бўлишича, фуқаролик бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра, қарздор ота И.Қ. дан собиқ турмуш ўртоғи А.Қ. фойдасига икки нафар фарзанди учун ҳар ойда алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро варақаси бюронинг Чортоқ тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда амалий ижро ҳаракатлар олиб борилган.

Бироқ, қарздор ота огоҳлантиришга қарамай фарзандлари моддий таъминотидан қарийб 67 ой бўйин товлаб келган. Тушунтиришлар самара беравермагач, МИБ давлат ижрочиси томонидан киритилган тақдимномага кўра, суднинг қарори билан масъулиятсиз отага нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ белгиланади. Ушбу маъмурий қамоқ чорасидан кейин ота ўзига тегишли хулоса чиқариб, олиб борилган тушунтиришлардан сўнг 110 миллион сўм қарздорлик тўлаб берилди.

Бундан ташқари фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2022 йил 22 сентябрдаги буйруғига асосан қарздор Б.Р. дан ундирувчи У.Р. га 1/4 қисм алимент урдириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида қарздор ота зиммасидаги бурчини адо этди. Яъни, ўз фарзандининг келажакдаги моддий таъминоти учун 100 миллион сўм алимент пулини тўлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ҳамда унинг шаҳар, туман бўлимлари томонидан алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларини таъминлашга қаратилган шундай амалий чора-тадбирлар давом этмоқда.

Киритилди: 09:34 26.10.2024. Ўқилди: 628 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!