"Ўзэнергоинспекция" Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Наманган шаҳри "Ахсикент" МФЙда жойлашган "Н.О." хусусий корхонаси ва Поп туманида жойлашган "С." МЧЖга қарашли АЁҚШлар томонидан сотилаётган автобензин ёқилғисидан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.
Ушбу қоидабузарликлар натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддаси бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, 28,6 млн сўм миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.
Маълумот ўрнида: Сотувчилар томонидан сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган нефт, газ конденсати, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини реализация қилиш — сифати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган реализация қилинган товар қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.