Божхона қўмитасига кўра, “Учқўрғон” чегара постида қўшни давлатдан келган юк машинаси тиркамаси полига яширилган 301 462 дона пиротехника ва 700 дона “Стекловидное тело” номли дори аниқланган.
Товарлар тегишли ҳужжатларсиз олиб кирилаётган бўлган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.