Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 8 январь куни Наманган вилояти Чуст туманида содир бўлган. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.
Аниқланишича, Lacetti ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, қарама қарши йўналишга чиқиб кетган. Натижада ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Labo ва Damas автомашиналари билан тўқнашган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.