Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Наманганда 2024 йили 22,7 млрд сўм алимент қарздорлиги ундирилди

Наманганда 2024 йили 22,7 млрд сўм алимент қарздорлиги ундирилди

Наманганда 2024 йили ундирувчилар фойдасига 22,7 млрд сўм алимент қарздорлиги ундирилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, МИБнинг Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида вояга етмаганларнинг моддий таъминоти ва алимент ундируви билан боғлиқ 24 961 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 2024 йилнинг ўтган даврида ундирувчилар фойдасига 22,7 млрд сўм миқдоридаги алимент қарздорлиги ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 646 нафар қарздор шахсларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судларга юборилган.

Қўлланилган маъмурий жазодан тегишли хулоса чиқармай, алимент тўлашдан бўйин товлаган 32 нафар қарздор шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

Киритилди: 02:49 24.04.2024. Ўқилди: 1063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!